АҚШ Сайловга кўмаклашиш комиссияси комиссари билан сайлов жараёнларини рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШ Сайловга кўмаклашиш комиссияси комиссари Кристи Маккормик билан учрашув ўтказди. Учрашувда Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова ҳам иштирок этди.
Учрашув давомида сайловлар хавфсизлигини таъминлаш ва технологик янгиликларни жорий этиш масалалари билан бир қаторда, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, сайлов жараёнларини рақамлаштириш ва халқаро тажриба алмашинуви масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, АҚШда Сайловга кўмаклашиш комиссияси томонидан сайлов инфратузилмасини ҳимоя қилишда CISA (Cybersecurity and Infrastructure Security Agency) агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокамаси давомида Кристи Маккормик ўз тажрибаларини бошқа давлатлар билан баҳам кўришга тайёр эканлигини билдирди. Вазир Шерзод Шерматов Ўзбекистонда сайлов жараёнларини рақамлаштириш, хавфсизликни ошириш ва халқаро стандартларга мувофиқ технологик ечимларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Учрашув якунига келгусида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сайлов жараёнларини рақамлаштириш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорликни кучайтириш режалари кўриб чиқилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter