Ақлли мато ёнғиндан омон қолади
Санкт-Петербург университети олимлари ақлли мато ишлаб чиқаришди. У ҳимоя вазифасини ўтайдиган махсус формалар тикишда, мебеллар ва полларни қоплашда, шунингдек, транспорт (автомобиль, поезд, космик аппаратлар) салонлари учун қўлланилиши мумкин.
Мато минус 80°C дан плюс 540°C гача бўлган ҳароратда мустаҳкамлигини йўқотмайди. У турли хил рангда бўлиши мумкин. Нафақат ёнғин, балки сув, ёғ, бактерияларга ҳам чидамлидир.
Технология олимлар томонидан тажриба тариқасида ишлаб чиқарилди ва мамлакатдаги корхоналарга топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter