Маҳсулот янгими ёки эски? Буни ақлли музлатгич аниқлайди!

Samsung компанияси CES 2024 кўргазмасида сунъий интеллект асосида ишлайдиган ақлли музлатгични тақдим этишни режалаштирмоқда. У фойдаланувчиларнинг овқатланиш эҳтиёжларига мослаштирилган рецептларни таклиф қилади.
Қурилма алоҳида озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаш учун ички камерадан фойдаланади. Фойдаланувчилар Galaxy смартфони тасвирларини музлатгичнинг 32 дюймли сенсорли экранига транслация қилишлари, шунингдек, дисплейда TikTok ва YouTube видеоларини кўришлари мумкин.
Family Hub бошқарув маркази орқали кириш мумкин бўлган Samsung Food иловаси фойдаланувчининг Samsung Health профилига уланиши ва овқатланиш эҳтиёжларига мос рецептларни созлаши мумкин.
Бошқарув марказида таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини фотосуратлардан таниб олиш ва рецептлар яратиш имконини берувчи “Рецептга расм” функцияси мавжуд.
Vision AI функцияси 33 тагача озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлай олади. Фойдаланувчилар сенсорли экранда яроқлилик муддати ҳақида маълумот тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter