Apple ва ChatGPT яна нималарни бошлади?

Financial Times нашрининг хабар беришича, ОpenАI, SoftBank ва Apple компаниялари биргаликда сунъий интеллект оламининг iPhoneини яратиш мақсадида 1 миллиард долларлик лойиҳани молиялаштириш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.
ОpenАI ChatGPT муваффақиятидан фойдаланган ҳолда Silikon водийсида смартфондан кейинги яна бир йирик аппарат платформасини ишлаб чиқармоқчи.
ОpenАI бош директори Сем Алтман ОpenАIнинг илк қурилмасини ишлаб чиқиш учун Apple компаниясининг собиқ дизайнери Жони Айвнинг LoveFrom компаниясига мурожаат қилди.
Жони Айв Appleда йигирма йил ишлаганидан сўнг, 2019 йилда LoveFrom компаниясига асос солган ва у ерда iPhone ва iPod каби энг нуфузли қурилмаларни яратишга ўз ҳиссасини қўшган.
Лойиҳа ҳали бошланғич босқичларида бўлсада, компаниялар ақлий ҳужум сессияларида кўплаб потенциал лойиҳаларни муҳокама қилишди.
Жумладан, АI билан ўзаро алоқада бўлиш учун янада табиий ва интуитив фойдаланувчи тажрибасини тақдим этадиган нарсаларни яратишга умид қилишмоқда.
Улар iPhone илк бор мобил интернет билан ўзаро муносабатимизни ўзгартириш учун сенсорли экрандан қандай фойдаланганлигидан илҳомланган ҳолда, бу ишга қўл уришди.
SoftBank бош директори Масаёши Сон янги корхонага 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритиб, учта компаниянинг қобилиятлари ва технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда яна бир йирик компания яратишни таклиф қилмоқда.
Умуман олганда, компаниялар ўртасидаги ўзаро музокаралар жуда жиддий, аммо якуний эмас.
Якуний хулосаларни расмий эълон қилишга бир неча ойлар, маҳсулот бозорга чиқиши учун эса йиллар керак бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter