Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Apple «Тетрис» тарихи ҳақида кино чиқарди (+видео)

Apple «Тетрис» тарихи ҳақида кино чиқарди (+видео)

Apple TV «Тетрис» тарихи ҳақида трейлер фильм чиқарди. Унга дастурчи Алексей Пажитнов ва геймдизайнер Хэнк Роджерс муаллифлик қилди. Фильмнинг тўлиқ метражли версияси Apple TV+ орқали 31 март куни намойиш этилади.

Фильм реал воқеаларга асосланиб яратилган. Унда 1984 йили ихтиро қилинган ва йиллар давомида инсоният тарихида машҳур бўлган «Тетрис» ўйини ҳақида маълумот берилган.

Маълум бўлишича, "тетра" сўзи грекча бўлиб, "тўрт" деб таржима қилинади. Илк ўйин «Электроника-60» микрокомпьютерида ёзилган. Фильмда «Тетрис» шунчаки ўйин эмас, балки бир қанча авлодларнинг болалигини эслатувчи маданий феномен сифатида гавдалантирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг