Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apple сунъий интеллект учун булутли компютерларни энг кучли М4 чипи билан янгилайди

Apple сунъий интеллект учун булутли компютерларни энг кучли М4 чипи билан янгилайди

Foto: Ferra

Nikkei Asia ҳисоботига кўра, Apple булутли СИ инфратузилмасини М4 чипи билан янгиламоқчи. Компания Foxconn билан Тайванда сунъий интеллект хизматларининг ишлашини яхшилаш учун янги сунъий интеллект серверларини қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

М4 келаси йилдан бошлаб Apple компаниясининг шахсий булутли ҳисоблаш (PCC) модулларида фойдаланилади ва ушбу тизимларнинг аксариятини қувватлайдиган жорий М2 Ultra ўрнини эгаллайди.

Нозик CИ сўровларини бажариш учун мўлжалланган PCC модуллари маълумотларни шифрлаш билан биргаликда қайта ишлаш орқали махфийликни таъминлайди, шунда на Apple, на учинчи шахслар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига кира олмайди.

Бундан ташқари, янги PCC модулларида М4 Ultraдан фойдаланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг