Apple Нью-Йоркдаги йирик чакана савдо дўконларини ёпди

Apple Нью-Йоркдаги йирик чакана савдо дўконларини, жумладан Бешинчи авеню, Соҳо, Grand Central ва Жаҳон савдо марказини Cовид-19 ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли харидорлар учун ёпди. Ёпилиш Нью-Йоркдаги 16 та дўконга таъсир қилади, деб ёзади Bloomberg.
Aммо компания ҳали ҳам харидорларга онлайн буюртма бериш ва уларни дўконлардан олиш имконини беради."Биз мунтазам равишда шароитларни кузатиб борамиз ва мижозларимиз ва ходимларимиз фаровонлигини таъминлаш учун соғлиқни сақлаш чораларимизни ўзгартирамиз", деди Apple душанба куни баёнотида.
Apple Нью-Йоркдаги дўконлари мижозлар учун қачон очилишини айтмади. Компания шунингдек, Вашингтондаги, Огаё, Техас, Жоржия, Флорида ва Лос-Aнжелесдаги баъзи жойларда ўз дўконларини вақтинча ёпди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter