Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apple энг зўр ходимларини нега йўқотди?

Apple энг зўр ходимларини нега йўқотди?

Фото: Iphones.ru

2022 йил давомида Apple асосий раҳбарларни ишдан бўшатди. Масалан, йилнинг иккинчи ярмида 11 та асосий менежерини йўқотди.

Уларнинг барчаси саноат дизайни, онлайн-дўкон, ахборот тизимлари, булутли ҳисоблаш, аппарат ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, махфийлик масалалари, ривожланаётган бозорларда сотиш, обуна хизматлари ва бутловчи қисмларни харид қилиш билан шуғулланишар эди.

Қайд этилишича, бу охирги йиллардаги энг йирик кадрлар алмашинуви ҳисобланади. Компания баъзи лавозимларни компания ичидаги ходимлар ўртасида тақсимлади, баъзиларига янги ходимлар олди.

Кўпгина раҳбарлар компанияни нафақага чиққанлари сабаб тарк этдилар. Ходимлар кетишининг яна бир сабаби компаниянинг юқори бюрократияси эди. Ички сиёсат ва бўлимлар ўртасидаги келишмовчиликлар юқори даражадаги менежерларга кўпроқ босим юклади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг