Android фойдаланувчилари Apple ишқибозларига қараганда ўз смартфонига вафодор бўлар экан

Одамлар эски смартфонларини нима қилишади? Бунга қизиққан CIRP агентлиги таҳлилчилари сўровнома ўтказишди.
Натижалари қизиқ!
Масалан, Apple фойдаланувчиларининг 43 фоизи кўпинча ўз смартфонларини устама нарх ҳисобига янгисига алмашадилар. Айфон тутувчи респондентларнинг 23 фоизи эски телефонини ўзи учун эсдаликка олиб қўяди, 13 фоизи эса қариндошлари ёки дўстларига бериб юборади.
Android қурилмаларининг тақдири эса бироз бошқачароқ. Бундай смартфонлардан фойдаланувчиларнинг аксарияти эски телефонини ўзи билан олиб юради. Атиги 14 фоиз фойдаланувчилар қурилмани сотиб юборишади, 11 фоизи ўз яқинларига совға қилишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter