Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Раҳмонов

Ўрган, улаш ва руҳлантир!

Аmazon'га дастурчи сифатида ишга кирганим ҳақида

Аmazon'га дастурчи сифатида ишга кирганим ҳақида

Жаҳонгир Раҳмонов шахсий архиви

Мен Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетини тамомлаганман. Университетда пайтим «Global Solutions», «Shift Technologies» вa «Newmax» каби компанияларда ишлаганман. Битирганидан сўнг эса «Super Dispatch» компаниясида 3 йилча меҳнат фаолиятини олиб бордим.  

2019 йил охирида у «Delivery Hero» компаниясида ишлаш учун Германияга кўчиб ўтдим. Қарийб икки йилдан кейин Anaconda компаниясида фаолият бошладим. 

Яқинда  бир неча босқичли танловлардан муваффақиятли ўтиб Аmazon’дан иш таклифини олдим. 

2 йилча олдин ҳам Аmazon’га топшириб рад жавоби олганман. Одатда, интервьюлар тугагандан сўнг, агар улар ёзган электрон хабар «Thank you…» билан бошланса демак рад жавобини беришган бўлади.

Яқинда яна топшириб кўрдим. Бу сафар ҳам улар ёзган эмаил «Thank you…» билан бошланди. Лекин келинг бошидан нима бўлгани ҳақида айтиб берай.

Интервьюга Таклиф

Бу сафар ҳам LinkedIn’дан ўзлари  ёзишди.

Тайёрланишга вақт керак, дедим. 6 ойча тайёргарлик қилиб ўзим шу болага қайта ёздим. Эртаси куни Online Assessment учун топшириқлар юборди.

Online Assessment

Бу босқичда Codility платформасида (Ёки шунга ўхшаш платформада. Аниқ эслай олмаяпман. Email’ни ҳам топа олмадим) 2 та масала жўнатишди. Биринчиси осонроқ Medium даражасидаги савол эди. Иккинчиси эса LeetCodedagi Hard масалалардан бири эди. Биринчисини осонгина ечдим. Иккинчиси Hard бўлгани учун озгина қийнади. Лекин бундай масалаларни олдин ечиб кўрган эдим. Шунинг учун 30-40 дақиқа ичида яхши ечим топа олдим. 

Phone Screen

Online Assessment’дан ўтганингиздан кейин одатда Phone Screen деган босқич бўлади. Бу босқичда одатда битта масала ва Аmazon’нинг Leadership Principles’ларига асосланган саволлар тушади. Лекин ОАда жуда яхши натижа кўрсатганим учун (менимча Hard масалани ҳам жуда яхши ечганим учун) бу босқични умуман ташлаб ўтиб оҳирги босқичга жўнатиб юборишди:

Менга бу гапингиз жуда ёқди деб жавоб қайтарвордим.

On-Site. Охирги босқич

Бу охирги босқич 4 та интервьюдан ташкил топган. Ҳар биттаси тахминан 1 соат давом этади. Ҳар бирининг формати жуда ўхшаш: Leadership Principles + Technical questions. Техник саволлари LeetCode масалалари ёки System Design бўлиши мумкин.

1. Биринчисида Leadership Principles ва LeetCode Medium савол тушди. Мавзуси Array вa HashMap эди. Яхши ечим бера олдим.

2. Иккинчисида Leadership Principles ва System Design бўлди. 40 дақиқани Leadership Principles’га сарфладик. Охирги қолган 20 дақиқада эса улар мендан Google Maps’ни System Design қилишимни сўрашди. Бир бало қилиб Design қилишга ҳаракат қилдим.

3. Учинчисида Леадершип Принcиплес ва Леэтcоде Медиум савол тушди. Яхши ечим бера олдим.

4. Тўртинчиси энг қийини бўлди. Leadership Principles ва LeetCode Medium тушди. Лекин мавзуси «Backtracking» эди. Тайёрланаётганимда қийналгандим шу мавзуда. Лекин шу қийналганларим фойда берибди. Жуда зўр ечим бердим. Time complexity вa space complexity ҳақида айтиб бердим. Backtracking ечганлар билишади, time ва space complexity ҳисоблаш сал мураккаб масала бу мавзуда.

Шу билан интервьюлар тугади. 4-5 кунда жавоби чиқишини айтишди.

Натижа

4-5 кундан сўнг қандайдир нотаниш рақамдан қўнғироқ келди. Олмадим. Кейин « Аmazon бўлиши мумкин» деган хаёл келди. Рақамни Google қилсам ростдан ҳам Аmazon’нинг Берлиндаги офиси рақами экан. Қайтарсам олишмади. 1-2 соатлардан кейин яна қайта телефон қилишди ўзлари. Суҳбатнинг биринчи қисми қуйидагича ўтди:

- “Hello?”

- “Hi. Am I talking to Jakhongir Rakhmonov?”

- “Yes”

- “This is Somebody from Amazon. First of all, thank you very much for applying to Amazon Web Services”.

Тамом. Бу сафар ҳам ўхшамади шекилли. Чунки ўтган сафар ҳам шундай бўлганди. Майли, суҳбатни давомини айтай.

- « Second of all…Congratulations!!! Your interviews went very well and the team is very excited to have you onboard» деса бўладими. Ичимда юракни ёрдингку дедим. Аммо миннатдорчилик билдирдим.

Хуллас, ҳаммаси яхши ўтди.

Таҳририятдан: Ватандошимизни ушбу муваффақияти билан табриклаб, келгуси ишларида ҳам зафарлар тилаймиз.

Нурилло Тўхтасинов ёзиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг