Alexa Plus ақлли ва ... пулли бўлади

Amazon ўзининг Alexa овозли ёрдамчисининг хусусиятларини янгиламоқда. Alexa Plus деб номланган янги обунани ишга туширишга тайёрланмоқда. Янги тариф кўпроқ интерактив ва мослаштирилган сунъий интеллект технологиясини таклиф қилиши керак. Бу Amazonнинг овозли технологияни қайта тиклашга уриниши бўлади.
Сўнгги йилларда Amazonнинг овозли ёрдамчиси фойдаланувчилар сони бўйича Google ва Appleдан рақобатчиларни ортда қолдирди. 2024 йилда Google Assistantдан АҚШда 88,8 миллион фойдаланувчи, Apple Siriда 84,2 миллион, Alexaда эса 75,6 миллион фойдаланувчи бўлиши кутилмоқда.
Amazon ўтган йили Alexaнинг сунъий интеллектга асосланган баъзи хусусиятларини намойиш этди. Ўшанда янада илғор версия учун ҳақ олиниши қистириб ўтилган. Баъзи мижозлар мавжуд Amazon хизматлари учун шундоғам пул тўлайдилар. Улар овозли ёрдамчининг янги версиясига кириш учун қўшимча пул сарфлашни хоҳламасликлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter