Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТни жорий этишга масъул давлат хизматчилари ҳар 3 йилда мажбурий малака оширади ҳамда тест орқали билимлари баҳоланади

АКТни жорий этишга масъул давлат хизматчилари ҳар 3 йилда мажбурий малака оширади ҳамда тест орқали билимлари баҳоланади

Фото: Digital.uz

АКТни жорий этишга масъул давлат хизматчилари ҳар 3 йилда мажбурий малака оширади ҳамда тест орқали билимлари баҳоланади
 
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникасия технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тасдиқланган эди.
 
Шу мақсадда Рақамли технологиялар вазирлигида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази маъсуллари билан қарорнинг амалиётга жорий этиш бўйича муҳокамаси бўлиб ўтди.
 
slider
 
Ушбу қарорга кўра, малакани баҳолаш attestat.egov.uz ахборот тизими орқали амалга оширилади.
 
Шунингдек, эндиликда 2023 йил 1 августдан бошлаб, 2500 нафардан зиёд Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларида АКТни жорий этиш учун масъул ходимларнинг уч йилда бир маротаба мажбурий малакасини ошириш тартиби жорий этилади.
 
1 соат ичида берилган тест саволларидан ўтиб, 55 баллдан юқори кўрсатгичга эга ходимларга Qr-код қўйилган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси расмийлаштирилади.
 
Яратилган имкониятлар:
 
— рейтинг баҳолаш натижасини реал вақт режимида олиш;
 
— талабгорларнинг фаолият йўналиши бўйича билимини баҳолашнинг шаффоф механизми;
 
— ходим рейтинг баҳолашдан муваффақиятсиз ўтганида, қайси йўналишда малакасини ошириш зарурати бўйича автоматик равишда тавсия шакллантирилади.
 

Манба: digital.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг