AirTag бепул бўлди
Вашингтонда автомобил ўғирланишига қарши курашиш учун бепул Apple AirTag дастури ишга туширилди. Шаҳар мери ушбу хавф юқори бўлган ҳудудларда аҳолига ақлли тегларни тарқатишни таклиф қилди.
Аввалроқ Нью-Йорк мери ҳам худди шундай ташаббус билан чиққан ва аҳолига 500 та AirTag тарқатган. Теглар Вашингтон ва Техасда ўғирланган машиналарни топишга ёрдам берди.
AirTag махсус тадбирларда чиқарилади ва аҳолидан ўз манзилларини ва тегишли полиция хизмати манзилларини кўрсатиш талаб қилинади. Тадбирлар давомида полиция ходимлари уларга телефонларига тегларни ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказишда ёрдам беради. Машина ўғирланган бўлса, эгаси Find My маълумотларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бўлишиши керак.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter