Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега Tesla ўғриларига жиноий иш қўзғатилмайди?

Нега Tesla ўғриларига жиноий иш қўзғатилмайди?

Фото: Habr

Ражеш Рандевнинг сўзларига кўра, у болаларни мактабдан олиб кетишга шошилаётганлиги туфайли ўз машинасини яқин атрофдаги бир хил рангдаги Tesla Model 3 билан адаштириб юборган. У рулга ўтиргач, аввалига ҳеч нарсани пайқамаган.

Бироз вақт ўтгач, у олд ойнада ёриқ борлигини кўриб, хотинига қўнғироқ қилади. Аммо аёли унга қандай ёриқ борлигини билмайман, деб жавоб берганида, Ражеш машинани тўхтатади. Кейин у машинанинг ғилдираклари турлича эканлигини сезиб қолади. Шу пайт унинг телефонига хабар келди: “Ражеш, сен Tesla ҳайдаяпсанми?”.

Ражеш хабар келган рақамга қўнғироқ қилиб, бировнинг машинасида кетиб қолганини англади. Машинанинг эгаси полицияга қўнғироқ қилиб, автотураргоҳда қолдирилган машина рақамларини бериб, Ражешнинг рақамини олган.

Tesla эгаси Ражешга болаларни мактабдан олиб кетишга ва шундан кейингина машинани қайтаришга рухсат берди.

Полиция ходимлари Ражешга ҳеч қандай жиноий иш қўзғатмасликларини айтишди, чунки бунинг учун ҳеч қандай асос ҳам йўқ эди.

Tesla иловаси фойдаланувчиларга телефон орқали автомобилни қулфлаш ва қулфдан чиқариш, иқлим назоратини бошқариш ва зарядлаш станцияларини қидириш имконини беради.

Ражешнинг таъкидлашича, у Tesla компаниясига бу вазиятга ойдинлик киритиш учун мурожаат қилган, бироқ у билан ҳали ҳеч ким қайта алоқага чиқмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг