Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди

“2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди

Космик тадқиқотлар соҳасини янада ривожлантириш ва аэрокосмик технологияларни жорий этиш орқали иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–155-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди.

Мазкур Фармонга мувофиқ 2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича самарадорликни ошириш мақсадида қуйидагилар давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

– ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва бундай ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилиши ҳолатларини аниқлаш;

– ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш;

– геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;

– мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатларини, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш;

– сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб боришини, сув сатҳи режимини мониторинг қилиш;

– қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш, экинларнинг турлари ҳамда сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш.

Ушбу Фармонга мувофиқ:

2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида давлат космик мониторингини амалга ошириш дастури тасдиқланди.Дастур доирасида қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эрилиши назарда тутилади:

– сув сатҳи режими мониторинги амалга ошириладиган сув омборларининг сонини 50 тага етказиш;

– қишлоқ хўжалиги экин ерлари кесимида экин ерларидан фойдаланишнинг жорий ҳолатини экинларнинг турлари ҳамда ҳақиқатда экин экилган майдонларини қамраб олиш;

– ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ишлари билан республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиш;

– ўрмон билан қопланган барча майдонларнинг чегараларини белгилаш.

Шу билан бирга 2024–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик соҳасини ривожлантириш бўйича йўл харитаси ҳам тасдиқланди. 

Бундан ташқари космик соҳани ривожлантириш бўйича 32 та чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ҳам тасдиқланди;

“Ўзбеккосмос” агентлиги ҳамда Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази 2025 йил 1 майга қадар давлат космик мониторинги доирасида аниқланган барча маълумотлар “Space Gov Monitoring” марказлашган ягона платформасида юритилиши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар учун соҳавий тегишлилиги бўйича суб-платформалар яратилади.

2025 йил 1 мартдан бошлаб ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва риск-таҳлил “Геомониторинг” ахборот тизими ҳамда SGM платформаси орқали амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг