200 та iPad: Apple хавфсизлик раҳбари пора беришда айбланмоқда
Калифорния апелляция суди Apple хавфсизлик хизмати раҳбари Томас Мойернинг пора бериш билан боғлиқ ишини қайта қўзғади.
Томас Мойер қуролдан фойдаланишга бир нечта лицензия олиш учун Санта-Клара шерифларига $70 минг қийматидаги 200 дона iPadни пора сифатида таклиф қилганликда айбланганди. Ишни ўрганган Apple компанияси ўз ходими тарафини олган, Мойернинг иши икки йил давом этганидан сўнг, жиноят аломатлари йўқ деб ёпилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Мойернинг ходимлари Apple раҳбари Тим Кукнинг ҳаёти учун жиддий таҳдидлар бўлганини хабар беришган 2017 йилдан буён компания қуролдан фойдаланишга рухсат олиш учун курашиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter