19 ёшли қиз 500 минг сўм учун қамалиши мумкин

Тошкентлик Ф.Д. исмли эркак киши ўзининг банк картасидан 500 минг сўм ечиб олинганлигини маълум қилиб, ички ишларга мурожаат қилди.
Текширувлардан сўнг бу фирибгарлик Тошкент туманида яшовчи 19 ёшли қиз (М.Х.) томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.
М.Х. бекатда турган Ф.Д.нинг телефонидан фойдаланиб туришни илтимос қилган. Сўнг сездирмасдан Сlick иловасига кириб, унинг пластик картасидан 500 000 сўмни ўзининг картасига ўтказиб олган.
Қиз Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, М.Х. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter