Тошкентда ўтказилган Unicorn Battle: Verifix Сан-Францискодаги Unicorn Cupда Ўзбекистонни тақдим этади!

Тошкентдаги “U-Enter” марказида инвесторлар, ҳамкорлар ва стартаплар иштирокида Unicorn Battle тадбири бўлиб ўтди. Бу инновацион экотизимнинг муҳим воқеаларидан бири бўлиб, турли соҳалардан 120+ стартап ўз аризаларини топширди. Саралаш натижасида МВП босқичида бўлган ва кенгайиш салоҳиятига эга 18 та стартап тақдимот учун танлаб олинди.
Unicorn Battle ғолиблари:
🥇 Verifix – Кавказ ва Марказий Осиёда истеъдодлар танқислигини бартараф этувчи B2B SaaS HR платформаси.
🥈 Azma Finance – кичик бизнес эгалари учун автоматлаштирилган бухгалтерия платформаси, бу солиқ ҳисоб-китоби, молиявий бошқарув ва ҳисоботни соддалаштиради.
🥉 Тилмоч – туркий тилларга ихтисослашган сунъий интеллектли таржима хизмати бўлиб, ўзбек тилига таржима қилишда Google ва Yandexдан 2 баробар аниқроқ натижалар беради.
Батафсил: https://digital.uz/oz/news/view/34676
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter