Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Шерзод Шерматов "Саноат, инновация ва инфратузилма" (SDG9) бўйича ҳамраис этиб сайланди

Шерзод Шерматов

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган World Government Summit халқаро анжумани доирасида “Global Councils On SDGs” мавзусидаги сессия ташкил этилди.

Ушбу сессияда БАА Ҳукуматни ривожлантириш ва келажак бўйича давлат вазири, SDG Global Кенгашлар Президенти Охуд Халфан Ал Роуми сўзга чиқиб, давлатларни Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг яхши ечимларга, ўзаро халқаро ҳамкорликни кучайтиришга ва вақтни самарали тақсимлашга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Шерзод Шерматов 2026 йил якунига қадар Кенгашнинг Барқарор ривожланиш мақсади "Саноат, инновация ва инфратузилма" (SDG9) бўйича ҳамраиси этиб сайланганлигини эълон қилиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг