AКТ вазири ёшлар учун фойдали тавсиялар билан ўртоқлашди
Дунёда IT хизматларига талаб ортиб бораётган пайтда ушбу IT Park резиденти каби хизматлар экспортига йўналтирилган компанияларнинг келажаrи порлоқ бўлиши аниқ. Фақат чекланган ички бозоримизга ихтисослашса, унда компания ривожланиши ва келгусида халқаро майдонда рақобатга чидаши қийин бўлади.
Видеода (https://fb.watch/b7n0O9egKl/) кўришингиз мумкин, бу компанияда ҳам юзлаб ёшлар ишлаб, бошқа IT компанияларга ёки ўз стартапларини юритишга ўтиб кетишган, лекин шунга қарамай улар янги ёш кадрларни ишга олиб, янги лойиҳаларни ва экспортни амалга ошириб келишмоқда.
Жаҳондаги машҳур AMAZON компаниясига ўз стартапини сотишга муваффақ бўлган ўзбек ёшлари ҳам айнан шулар орасидан чиқишган.
Марҳамат, шу каби компанияларда юқори маош олиб ишлаш ниятида бўлган ёшларимиз учун вакансиялар жуда кўп: https://it-market.uz/ https://t.me/itmarket_uz
Ўзингизни соҳангизда АКТни жорий қилмоқчи бўлсангиз ҳам, IT компаниялар рўйхати ва хизматларини ушбу сайт ва телеграм канал орқали топишингиз мумкин.
Энди IT Park резидентларини тизимли равишда оммавий ахборот воситаларида шундай таништириб борамиз. Бошқа ОАВ вакилларини ҳам ўзлари билган экспортёр компанияларимиз фаолиятларини таништиришга чақирамиз, шунда ёшларимиз кўпроқ чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганишга қизиқиб, ўз оиласи билан ўз юртида яхши даромад топиб ишлашига имкониятлари бўлади деб умид қиламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter