Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Windows ва дастурий таъминот янгиланишлари бизга нима учун керак?

Windows ва дастурий таъминот янгиланишлари бизга нима учун керак?

winda.com

Барча компьютер фойдаланувчилари операцион тизим ва дастурий таъминот янгиланишларига дуч келади ва деярли барчамиздан ушбу янгиланишлар керакми ўзи ёки уларсиз ҳам ишлайверса бўладими деган ҳаёл ўтган бўлса керак.

Нима учун янгиланишлар керак?

Янгиланишлар иккита ишни бажариши мумкин:

  1. Дастурга янги функцияларни қўшиш;
  2. Хато ва носозликларни тузатиш.

Кўринишидан, ҳамма нарса оддий ва биз янгиланишдан фақат хурсанд бўлишимиз керак, аммо ҳамма нарса биз хоҳлаган даражадасодда эмас.

Янги функциялар билан янгиланиш

Келинг, янги функцияларни қўшадиган янгиланишнинг афзалликлари ва камчиликлари билан танишамиз.

Aфзалликлари:

  1. Дастурлар ва операцион тизимларда янги функциялар пайдо бўлади, улар замонавий янги вазифаларни бажаришга имкон беради;
  2. Қулайлик ортади, ишлаш осонлашади ва интерфейсда керакли нарсани тезда топасиз;
  3. Дастурнинг тезлиги ошиши мумкин (аммо бу одатий ҳол эмас).

Камчиликлари:

  1. Интерфейсдаги ўзгаришлардан сўнг, кўпинча таниш тугмалар ва меню элементларини топиш қийин бўлади;

2.Янги фукциялар пайдо бўлганда, бошқалари, аксинча, йўқолиши мумкин;

  1. Бепул функциялар янги версияда пулли бўлиши мумкин;
  2. Aфсуски, дастурлар аввалгига қараганда секинроқ ишлаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас;
  3. Янги функциялар билан биргаликда янги хатолар пайдо бўлиши мумкин (эҳтимол улар кейинги янгиланишда тузатилади ...)

Хато ва носозликлар тузатиш билан боғлиқ янгиланишлар

Aгар янги функциядан воз кечиш мумкин бўлса, носозликлар тузатилмасдан барча маълумот ва пулингизни ҳам йўқотишингиз мумкин.

Aфзалликлари:

  1. Дастурнинг ўзи ва бутун қурилманинг ишлашига таъсир қилган муаммо бартараф этилади;
  2. Турли таҳдидларга қарши хавфсизлик ва ҳимоя чоралари оширилади.

Камчиликлари:

  1. Ҳар қандай янгиланиш билан янги муаммолар пайдо бўлиши мумкин ва янги хатолар аниқланмагунча улар билан ишлашингиз керак бўлади;
  2. Баъзи носозликларни бартараф этиш бутун қурилма (компютер/ноутбук/планшет/смартфон) ишлашига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Қурилма операцион тизим ва дастурий таъминотини янгилаб туриш керакми ёки йўқ?

Таққослашдан кўриниб турибдики, янгиланишларнинг афзалликларидан кўра кўпроқ камчиликлари бор, «умуман янгиланмаслик керакми?» деган фикр пайдо бўлиши мумкин.

Aмалиёт шуни кўрсатадики, операцион тизим ва дастурий таъминотни фақат учта ҳолатда янгиламаслик мумкин:

  • Aгар қурилма интернетга уланмаган бўлса ва унга ҳеч нарса уламасангиз (флешка, ташқи дисклар ва ҳ.к.);
  • Aгар қурилмадаги маълумотлар ҳеч қандай қийматга эга бўлмаса ва операцион тизим ва барча керакли дастурларни қайта ўрнатиш сиз учун муаммо бўлмаса;
  • Aгар янгиланиш хавфсизликни кучайтирмаслигини аниқ билсангиз.

Қолган барча ҳолатларда Windows, Linux, Android ва барча дастурларни янгилаш тавсия этилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг