Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Борлиқни смартфон орқали англаш – Кўзи ожизлар учун энг фойдали дастурлар

Борлиқни смартфон орқали англаш – Кўзи ожизлар учун энг фойдали дастурлар

Фото: "dislife.com"

Баъзи дастурлар борки, нафақат қулай хизмат, балки ногиронлар учун реабилитация воситаси сифатида хизмат қилади.

Барча замонавий смартфонлар овозли бошқариш тизими билан жиҳозланган ва кўриш қобилиятидан фойдаланмасдан уни бошқариш мумкин.  

Эътиборингизга кўзи ожиз ва заиф кўрувчиларга ёрдам берадиган энг оммабоп иловалар ҳақида умумий маълумотни тақдим этамиз.

Овозли экранга кириш

Смартфонни бошқариш ва исталган дастурни ўрнатиш учун кўзи ожиз инсон овозли экранни фаоллаштириши керак бўлади. У барча замонавий гаджетларда мавжуд. iOS учун Voice over дастури, Android учун Talk back дастуридан фойдаланилади.

Фаоллаштирилганда, смартфонга ўрнатилган нутқ синтезатори ёрдамида фойдаланувчининг барча ҳаракатларини овозлаштирилади ва сенсорли экран махсус режимга ўтади, унда ҳар бир ҳаракат иккинчи (биринчи тегишдан кейин емас) кейин амалга оширилади.

TapTapSee иловаси

TapTapSee кундалик ҳаётда дуч келадиган нарсаларни аниқлашга ёрдам беради. Объектни суратга олиш ва аудио тавсифни эшитиш учун икки марта босиш кифоя. Фойдаланувчилар илова қулай эканлигини таъкидлашади, аммо баъзида фотосурат ёмон ёруғликда олинган бўлса, у ишламай қолади. Кўп йиллик мобиль иловалардан бири TapTapSee 2013 йилда Қироллик Миллий кўзи ожизлар институти томонидан энг яхши илова деб топилди ва 2014 йилда Aмерика Кўзи ожизлар жамғармаси мукофотига сазовор бўлди.

TapTapSee иловасини юклаш:

Android - https://play.google.com/store/apps/details?id=com.msearcher.taptapsee.android&hl=ru;

iOS - https://apps.apple.com/ru/app/taptapsee/id567635020.

Be my eyes иловаси

Ушбу дастур туфайли кўзи ожиз инсонлар кийим рангини ўрганишлари, дори-дармонлар номини «ўқишлари» ва бошқа уй-рўзғор юмушларини уддалашлари мумкин. Бунда уларга кўнгиллилар ёрдам беради! Илова кўнгиллиларни бутун дунё бўйлаб ёрдамга муҳтож бўлган кўзи ожиз инсонлар билан боғлайди.

Be my eyes иловасини юклаб олиш:

Android - https://play.google.com/store/apps/details?id=com.bemyeyes.bemyeyes&hl=ru;

iOS - https://apps.apple.com/ru/app/be-my-eyes-helping-blind-see/id905177575.

The Voice овозли кўриш

1990 йилларда голланд муҳандиси Питер Мейер сезгиларни алмаштириш учун эшитишдан фойдаланишни таклиф қилди. У Sound Vision алгоритмини ишлаб чиқди, бу эса тасвирни товушларга айлантириш моделини яратилишига олиб келди. Видео тасвир сонияда бир марта кадрларга бўлинади, рамка монохромга айлантирилади, сўнгра тасвирнинг ҳар бир пиксели маълум бир оҳанг ва ҳажмда сонияда бир марта эшитилади.

Питер Мейернинг алгоритмини ўрганган инсонлар учун Sound Vision одатий кўриш ўрнини босиши мумкин. Бу том маънода «қулоқлар билан кўриш» имконини беради.

The Voice иловасини юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=vOICe.vOICe.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг