Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Фронтенд дастурчиси учун қисқа қўлланма

Фронтенд дастурчиси учун қисқа қўлланма

quora.com

Агар сиз дастурлаш соҳасига эндигина кириб келиб, дасутурчилар тилида «Junior» ҳисоблансангиз, ушбу саҳифа айнан сиз учун мўлжалланган. ICT Хабарнинг ушбу лойиҳаси орқали сиз ҳар куни IT соҳасидаги билим ва кўникмаларингизни мустаҳкамлашингиз ва дастурлаш соҳасига биз билан биргаликда қадам ташлашингиз мумкин.

«IT саводхон» рукнида фронтэнд дастурчилари учун энг қўл келадиган иловалар хусусида гаплашамиз. Унда бошладик...

Фрейморклар

Бу йил ҳам ReactJS ва VueJS ўртасидаги курашларни кузатишда давом этамиз. React ҳозир GitHubда 168 минг юлдузга эга, Vueда эса – 183 минг. Таққослаш учун, энг яқин таъқибчи сифатида Angular дастурида юлдузлар сони атиги 72 мингни ташкил этади.

Шундай қилиб, фронтенд-дастурчилари қайси фрейморкни ўрганиш ҳақида ўйлаётган бўлсалар React ёки Vue га эътибор қаратишлари керак. Angular ҳақида ҳам эсдан чиқармаслик зарур. Айниқса йирик корхона лойиҳаси устида ишланаётган бўлса.

Сайтнинг статик генераторлари

Статик генераторлар сервер-сайтни рендерлаш (СЕО учун жуда муҳим) ва single-page иловаларидан энг яхшиларини тўплайди.

Бугунги кунда кўпгина лойиҳаларда, гарчи server-side рендерингга эҳтиёж бўлмаса ҳам, статик генераторлардан фойдаланилади, чунки Next ёки Nuxt каби ечимлар жуда кўплаб ажойиб хусусиятларни тақдим этади (масалан, ўрнатилган test-runner, бандлинг қўллаб-қувватлаш ва бошқалар).

Энг кенг тарқалган SSGлар: Next (React-based), Nuxt (Vue-based), Gatsby (React-based), Grisdome (Vue-based)

JAM Stack

JAM Stack атамаси нисбатан яқинда пайдо бўлди ва JavaScript (мижозда қўлланилади), API (сўровлар серверга JS ёрдамида амалга оширилади) ва markup (деплоймент вақтида йиғилганларни белгилаш) деган маънони англатади. JAMstack нинг асосий нуқталари:

  • CDN ишлатилади
  • Барча маълумот GITда сақланади
  • Барчаси автоматик тарзда йиғилади
  • Ҳаммаси автоматик тарзда жойлаштирилади

JAMstack ҳақида тўлиқ маълумотни ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

PWA

Прогрессив веб-иловалар (PWA) 2021 йилда жуда машҳурликка эришди. Кўплаб компаниялар PWA ни маҳаллий мобил иловалар учун танламоқда.

PWA ишончли ва тездир (тезкор юклаб олиш, офлайн режимда ишлаш,имконияти, ранг-баранг анимациялар).

PWA нинг яна бир қанча афзалликлари:

  • Браузердан смартфон иш столига ёрлиқ қўшишингиз мумкин
  • Офлайн режимда ишлай оласиз
  • web push элатмасига эга

IDE/код таҳрири

Ўтган йилгидек, VSCode 2022 йилда кўпчилик дастурчилар учун энг яхши танловдир. VSCode иловаси IDE функсиясини таклиф этади ва marketplaсe билан кенгайтирилиши мумкин.

Фронтенд дастурчиси учун асосий VSCode кенгайтмалари тўплами:

  • JavaScript (ES6) code snippets
  • Prettier
  • CSS Peek
  • Vetur
  • ESLint
  • Live Sass Compiler
  • Debugger for Chrome

VSCode ни расмий веб-сайтда юклаб олишингиз мумкин

GraphQL

Энг кўп муҳокама қилинадиган технологиялардан бири.

Узоқ вақт давомида REST веб APIs учун де-факто дизайн стандарти бўлиб келган. Aммо лойиҳаларнинг мураккаблиги ошгани сайин REST нинг мослашувчанлиги етишмади.

GraphQL Facebook томонидан Restful APIsларда ишлайдиган дастурчиларнинг асосий муаммоларини ҳал қилиш учун яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг