Европа кимлар билан рақамли ҳамкорликни йўлга қўйган?

Япония ва Европа иттифоқи ўртасида рақамли ҳамкорлик
2022 йил май ойининг бошида Европа Иттифоқи ва Япония ўртасида рақамли ҳамкорлик эълон қилинган эди. Европа Кенгаши ва Япония етакчилари «яқин ва кенг қамровли» ҳамкорликни яна бир бор тасдиқладилар ва ЕС-Япония 2022 саммити олдидан қўшма баёнот эълон қилишди. Ҳамкорлик иқтисодий ўсишни таъминлаш ва умумий қадриятларга асосланган инклюзив, барқарор, инсонларга йўналтирилган рақамли трансформация орқали барқарор жамиятни қуриш учун бир қатор масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Баёнотга кўра, мавжуд мулоқот хавфсиз 5G, «Beyond 5G» / 6G технологиялари, сунъий интеллектнинг хавфсиз ва ахлоқий қўлланилиши ва яримўтказгич саноатида глобал таъминот занжирларининг барқарорлиги, очиқ ва инновацион муҳитни рағбатлантиради.
Рақамли ҳамкорлик ҳукуматларга хавфсиз халқаро алоқа ва яшил маълумотлар инфратузилмаси, махфийлик, маълумотлар инновацияси, рақамли тартибга солиш, ишчилар учун рақамли кўникмаларни ривожлантириш, бизнес, жумладан, кичик ва ўрта бизнесни рақамли ўзгартириш имконини беради.
Бундан ташқари, иштирокчилар глобал ўзаро ҳамкорлик стандартларини ишлаб чиқиш ва ўз корхоналари ва ходимлари манфаати учун рақамли савдони ривожлантиришга кўмаклашиш мажбуриятини олгани маълум қилинган.
Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон IT-иттифоқчига айланди
2022 йил 26 апрелда Бош вазир Нарендра Моди ва Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен савдо-иқтисодий ва технологик вазифаларни ҳал қилиш учун юқори даражадаги стратегик шартнома ҳисобланган Ҳиндистон-Европа Иттифоқи Савдо ва Технология Кенгаши ташкил этилишини эълон қилди. Илгари бу тузилма Европа Иттифоқи томонидан фақат AҚШ билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун яратилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter