Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Раҳмонов

Ўрган, улаш ва руҳлантир!

Дастурчилар учун энг керакли хусусият нима?

Дастурчилар учун энг керакли хусусият нима?

Дастурчилик катта диққат (deep focus) талаб қиладиган ишлардан. Ора-сорада телефонингизга қараш ёки ижтимоий тармоқларга кириш дастурчи сифатида қанчалик яхши иш қилишингизга тўғридан-тўғри ёмон тасир қилади.

Кўпчилик озгина ишлайди-да телефонини текширади. Бу вақт йиғилиб йиғилиб кунига 2-3 соатга айланиб кетади.

Таниш ҳолатми?

Мен ўзим ҳам шундай қиламан баъзида.

Натижада, ўртача кунлик иш вақти 8 соат бўлса, самарали ўтган вақт 1-2 соатга тушиб қолади. Бу муаммо кундан кунга ёмонлашиб боради. Чунки ижтимоий тармоқлар атайлаб сизнинг эътиборингизни эгаллаш мақсадида дизайни яратилади.

Ана энди тассаввур қилинг. Атрофингиздаги ҳамма кунига фақатгина 1-2 соат яхши ишлай олса ва сиз бу муаммони ҳал қилиб 4-5 соат диққат билан ишлай олсангиз, бир йил ичида бу вақт қатра-қатра йиғилиб дарё бўлади.

Хуллас мени тушиндингиз. Қисқа қилиб айтса ҳаммада ҳозир focus муаммоси. Сиз буни ҳал қилсангиз, тез орада ҳаммадан ажралиб турадиган мутахассис сифатида ўзингизни кўрсата оласиз.

Қандай қилиб бу муаммони ечиш мумкин?

Агар ўқимаган бўлсангиз, “Cal Newporting Deep Work” деган китобини ўқиб чиқинг. Фикрлашингиз анча ўзгариб қолади.

Кейин Pomodoro деган усулдан фойдаланиб кўринг. Бошланишида 20-25 дақиқадан бошланг. Бу вақт давомида фақат битта нарсага эътиборингизни қаратинг.

Борган сари бу вақтни оширишга ҳаракат қилинг. 30 дақиқа, 35 дақиқа, 45 дақиқа ва ҳоказо. Бу вақтни 2 соатгача олиб чиқинг.

Бу осон бўлмайди, лекин натижаси арзийдиган бўлади.

Жаҳонгир Раҳмонов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг