Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонгир Раҳмонов

Ўрган, улаш ва руҳлантир!

Дастурчиларнинг бошқа даромади ҳақида биласизми?

Дастурчиларнинг бошқа даромади ҳақида биласизми?

Дастурчиларда, умуман IT оламида, ойликлар бошқа соҳаларга нисбатан яхшироқ. Лекин ойликлар ягона даромад манбаи эмас. Ундан ташқари ҳам яхшигина қўшимча маблағ топса бўлади.

Буларни қуйида айтиб ўтаман:

Акциялар: IT компаниялар қайсидир даражага етган ишчиларини ҳеч ҳам қўйиб юборгиси келмайди. Шунинг учун ҳам уларга ойликдан ташқари акцияларни ҳам беради. Қўшимча мотивация сифатида. Масалан, «сен биз билан яна 4 йил ишласанг ҳар йил сенга 10 000 АҚШ долларга тенг бўлган акцияларни бериб борамиз» дейиши мумкин.  Масалан, Google’да 11 йил ишлаган Тилек Мамутовда шу акцияларнинг қиймати 1 миллион АҚШ доллардан ошган.

Relocation бонус: сиз масалан Ўзбекистондан туриб айнан иш учун АҚШ ёки Германияга кўчиб ўтаётган бўлсангиз, сизнинг иш берувчингиз шу кўчиш харажатларини қоплаш учун сизга пул беради. Масалан ‘Delivery Hero’да бу сумма уйланмаганлар учун тахминан 4000 евро, оилаликлар учун эса 5000 евро эди.

Referral бонус: IT компанияларига ҳар доим ишчи керак бўлади. Шундай керак бўлган ишчилардан бирортасини топишга ёрдам берсангиз, компания сизга ёрдамингиз учун бонус беради. Масалан, ‘Anaconda’да бу сумма 5000 еврога тенг.

Sign-on бонус: Айтганимдек, IT компанияларига ишчи ҳар доим керак бўлади. Шунинг учун ҳам зўр ишчиларни ўзларига ўтказиб олиш учун бу компаниялар кўп нарсага тайёр. Шу нарсалардан бири бу ‘sign-on’ бонус. Яъни сиз компанияга ишга кирганингиз учун ва бошқа компанияга кирмаганингиз учун тўланадиган пул. Масалан мен ‘Anaconda’га ўтишим учун 10 000 евро таклиф қилишганди. Танишларим эса, 25 000 еврогача олган.

KPI бонус: Компаниялар одатда ўзларига ойлик/чораклик/йиллик мақсад қўяди. Шу мақсадларга эришган эришмаганлигига қараб ҳар хил бонуслар бериши мумкин. Масалан ‘Anaconda’га ҳамма мақсадларга эришсак йилига 10% бонус бериши мумкин. Бу дегани масалан 100 000 АҚШ доллар йилига олсангиз, бу бонус билан 110.000 АҚШ доллар бўлади, дегани.

Бу сонлар ва бонуслар турлари албатта компанияларга қараб ўзгариб туради. Бу энг машҳурлари холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг