Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Telegram реклама даромадининг ярмини каналлар билан бўлишади

Telegram реклама даромадининг ярмини каналлар билан бўлишади

Фото: Дзен

Павел Дуров ўз саҳифасида маълум қилишича, келгуси ойдан бошлаб, Telegram-каналлар эгаларига пул мукофотларини тўлаш бошланади. Яъни компания мессенжердаги реклама даромадларининг ярмини каналлар билан бўлишмоқчи.

Дуров айтадики, Telegram каналлари ҳар ой 1 триллион марта кўрилади, бироқ уларнинг фақат 10 фоизи Telegram Ads ёрдамида монетизация қилиняпти. Март ойида компания юзга яқин мамлакатдаги реклама берувчилар учун расман Telegram Ad Platform платформасини очмоқчи. Каналлар эгалари ўзларида кетган компания рекламаси даромадининг 50 фоизини олишади.

Дуровнинг баёнотидан сўнг Toncoin курси осмонга чиқиб кетди.

Каналар эгаларига тўловлар TON блокчейнида Toncoin рақамли валютасида амалга оширилади. Дуровнинг айтишича, бу туташ ҳалқани ҳосил қилади — контент яратувчилари ё Toncoin валютасини нақдлаштиришлари ёки уларни канални ривожлантиришга сармоя қилишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг