"Рақамли идентификация ва электрон хизматлар” семинардан репортаж(ВИДЕО)
Бугун, 22 август куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан Эстониянинг етакчи IT экспертлари иштирокидаги давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг АКТ га масъул ходимлари ҳамда ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари учун “Рақамли идентификация ва электрон хизматлар” мавзусидаги ўқув семинарига старт берилди.
Тадбирни очиш учун сўзга чиққан Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Мухитдинов электрон ҳукуматни ривожлантиришда бежизга Эстония тажрибаси танланмагани, у БМТ рейтингида дунё бўйича 3-ўринда туриши, мамлакатимизда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва рақамлаштириш соҳасидаги бошқа ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда Эстония тажрибаси бизга қўл келиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Семинар давомида иштирокчилар Эстониянинг электрон идентификацияни бошқариш, рақамли идентификацияда биометриядан фойдаланиш, электрон хизматларни яратиш тажрибаси билан ҳам танишдилар.
Эслатиб ўтамиз, ўқув семинари эртага, 23 август куни ҳам давом этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter