Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Логин ва паролингизни унутиб қўйдингизми? (видео)

Ҳозир бирга ONE ID тизимига кирувчи логин ва паролни осонгина тиклашни ўрганамиз:

– Бунинг учун телефонимиздан ONE ID тизимининг бош саҳифасини очиб, мана бу – “Логин ва паролни унутдингизми?” тугмасини босамиз;

– Бўш катакларга ЖШШИР, яъни паспортимизнинг пастки қисмидаги ушбу 14 та рақамни, кейин паспортимиз серияси ва рақамини ёзамиз;

– Шунда тизимга бириктирилган телефонимизга смс орқали код юборилади. Ошани мана бу майдончага ёзамиз бўлди.

Янги логин ва парол шу заҳоти телефон ва электрон манзилимизга юборилади.
Энди шу парол билан ONE ID тизимига кирсак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг