Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Болани боғчага жойлаштиришнинг энг осон усули(ВИДЕО)

Ишбилармонлик ёки рўзғор ташвиши деб ишга чиқишга мажбур бўлган ёш оналар учун боғча беминнат кўмакчидир.

Аммо кўпчилик фарзандини боғчага жойлаштириш учун куннинг иссиқ ёки совуғида тегишли ташкилотга қатнаш, яна навбатларда туришни ўйлаб, болани боғчага рўйхатга қўйишни пайсалга солади.

Аслида бунинг учун қаергадир бориш, навбат кутиш шартмикин?! Йўқ, албатта!

Хўш, унда нима қилиш керак?

Шунчаки телефонни қўлга олиб, my.gov.uz портали орқали болани боғчага рўйхатга қўйиш кифоя!

Видеороликда буни қандай амалга ошириш батафсил тушунтирилган.

Ҳа айтганча, ҳурматли ёш оналар, рақамлаштириш туфайли энди туғуруқхонадаёқ фарзандингиз учун истаган боғчангизни аввалдан банд қилиб қўйишингиз мумкин!

My.gov.uz – ёш оналар кўмакчиси!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг