Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Беҳзод Ботиров: U-PAY электрон тўловлар тизими рақобатчиларидан қандай фарқ қилади?

Коронавирус пандемияси бир қанча соҳалар фаолиятига салбий таъсир кўрсатган бўлса, электрон тижорат билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятини янада ривожлантирди.

Шу боис ҳам барча онлайн савдо билан шуғулланишга ўтиб кетди. Хўшб электрон тижоратнинг ҳам минус тарафлари борми? Бу ҳақида суҳбатлашиш учун студиямизга Мароқанд МЧЖ директори, U-PAY Универсал электрон тўловлар хизмати асосчиси, IT тадбиркор Беҳзод Ботиров.

– Кўплаб тадбиркорлик турларини эшитганмиз, аммо электрон тижорат  билан шуғулланиш мамлакатимизда оммалашаётганлигига кўп бўлмади. Айтинг-чи, электрон тижорат ўзи нима?

– Электрон тижорат – бу интернет тармоғи орқали  маҳсулот ва хизматларни сотишдир.

– Пандемия даврида онлайн савдо билан шуғулланувчилар сони ортди. Хўш, онлайн савдо билан шуғулланишнинг ҳам салбий тарафлари борми?

– Албатта, ҳамма ишда бшлгани каби бу онлайн савдонинг ҳам салбий камчиликлари бор. Асосий камчилиги шундаки, сиз харид қилаётган маҳсулотингизни фақат расмда кўрасиз. Қўлингизга етиб келганда эса афсуски ҳамиша ҳам сифати суръатдаги каби бўлавермайди. Қолаверса, либос сотиб олаётган бўлсангиз, ўлчами тўғри келмаслиги мумкин. Аксарият тадбиркорлар онлайн равишда сотилган маҳсулотларни алмаштириб беришмайди. 

– Бир неча йиллардан буён электрон тижорат билан шуғулланиб келаётган тадбиркор сифатида айтинг-чи, сиз ўз фаолиятингизни бошлаган даврингиздан буён Ўзбекистонда нималар ўзгарди?

– Биз фаолиятимизни биринчи бошлаганимизда Ўзбекистонда ҳали кўпчилик тушунмасди электрон тижорат ўзи нима, унинг аҳамиятиб устунликлари қандай? Масалан, банк карталарига пул тушса, кўпчилик унинг балансини аниқлашда ва пулни ечиб олишда муаммоларга дуч келар эди. Ана шунда биз U PAY тўлов тизимини йўлга қўйдик, яъни бу орқали фойдаланувчилар картасига тушган пулнинг баланси ва унинг қолдиғи ҳақида смс хабар орқали осонгина маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар. Ҳозирги кунда эса масофадан туриб, уйингиздаги барча коммунал тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Биз иш бошлаган пайтимизда фақат телефон тўловларинигина амалга ошириш мумкин эди. Ҳозирда одамлар бошқа тўловларни ҳам банк карталари орқали масофадан туриб, тўлашнинг афзалликларини яхши билиб олишди. 

– Барчамизга маълумки, бугунги кунда интерактив хизматлар тобора ривожланиб бормоқда. Уларни оддий аҳоли орасида оммалаштиришнинг яна қандай йўллари мавжуд?

– Интерактив хизматларни оммалаштиришда биринчи навбатда, аҳолига бу хизматлардан фойдаланишни мактабдан бошлаб ўргатилса тўғри бўларди. Чунки биз аста-секинлик билан бутунлай интерактив хизматлардан фойдаланишга ўтамиз. Шунингдек, ёши катталарга ҳам мана шу хизматлардан қандай фойдаланиш ҳақида бепул дарслар олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

– Электрон тижорат тизимининг бошқа тадбиркорлик турларидан фарқи қандай?

– Агар сиз электрон тижорат билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, бошқа бизнес турларидан фарқли ўлароқ, дўкон учункатта бир жойни ижарага олишингиз шарт эмас. Ҳаттоки чет элдаги харидорларингиздан ҳам бемалол масофадан туриб тўловларни қабул қилишингиз мумкин. Камчилиги эса логистикада ва харидорларга хизмат ёки маҳсулот ҳақида маълумотларни тўғри етказиб бермасликда.

– Ҳозирги кунда электрон тижорат билан шуғулланувчи компаниялардан қайси бирини энг зўри деб ҳисоблайсиз?

– Дунё бўйича оладиган бўлсак бу албатта “Аmazon”, Ўрта Осиё бўйича “Alibaba”, Ўзбекистонда эса агар тўловлар тизими бўйича бўлса “Maroqand” компанияси.

– Нега айнан “Maroqand”?

– Компаниямизга ном танлашда тарихий Самарқанднинг эски номини танлаганмиз.

– Иш фаолиятингиз да қандай қийинчиликларга дуч келгансиз?

– Ишда дуч келадиган энг катта муаммо бу кадр масаласи. Чунки кадрларимиз жуда ҳам ёш, кимдир ўз устида ишлашни истайди, кимлардир истамайди. Ўзимизнинг Ўзбекистонда ҳам изланувчан ёшлар учун қатор имкониятлар ва яхши даромад топишга ҳам шароитлар мавжуд.

– Ўзини Ўзбекистонда ягона деб ҳисобловчи U-PAY электрон тўловлар тизими рақобатчиларидан қандай фарқ қилади?

– Ҳозирги кунда биз нафақат смс орқали интернетсиз тўлов қабул қилиш ва барча банк карталаридан тўловларни қабул қилишни йўлга қўйганмиз. Бошқа фарқли тарафи йўқ.

– Электрон тижоратни ривожлантириш бўйича келгусидаги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз?

– Электрон тиоратни ривожлантириш бўйича чет эл бозорларига чиқишни мақсад қилиб қўйганмиз. Шунингдек, хунармандларнинг маҳсулотларини интернет орқали хориж бозорларига чиқариш режамизни ҳам амалга оширмоқчимиз.

Эъзоза Турғунова суҳбатлашди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг