Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди инсултдан кейин мияни қайта тиклаш имкони бор

Энди инсултдан кейин мияни қайта тиклаш имкони бор

Фото: 4PDA

Токио тиббиёт ва стоматология университети тадқиқотчилари ишемик инсультдан сўнг шикастланган мия ҳужайраларини тиклашга ундайдиган янги молекуляр усулни аниқладилар.

Бу ишемик инсултдан кейин шикастланган мия ҳужайраларини ўзини-ўзи даволашга имкон беради.

Янги усул маълум бир яллиғланишга қарши хусусиятларга эга оmega-6 ёғ кислоталари оиласининг бир қисми бўлган диҳомо-гамма-линоленик кислота (DGLA) билан боғлиқ.

Сичқонларда PLA2GE2 намунасини манипуляция қилиш орқали олимлар у мия ҳужайраларининг тикланишига ҳам таъсир қилишини пайқашди.

Бошқа томондан олиб қараганда эса мазкур ферментнинг етишмаслиги миянинг янада кўпроқ яллиғланишига, нейронларда тикланиш хусусиятининг пасайишига ва кўпроқ тўқималарнинг йўқолишига олиб келади.

DGLA ва PLA2GE2 дан PADI4 га қадар тадқиқотчилар мияни тиклаш билан боғлиқ бўлган барча сигнализация йўлларини топдишди.

Тадқиқотда сичқонлардан фойдаланилган бўлсада, олимлар инсультнинг шикастланган жойини ўраб турган нейронлар одамларда ҳам PLA2GE2 ва PADI4 ни ифодалашини тасдиқладилар.

Яъни бу бизда сичқонлар бир хил тузалиш имкони борлигини англатади.

Янги кашфиёт ишемик инсультдан кейинги тикланишни тезлаштирадиган терапевтик воситаларни яратишга олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, DGLA ўсимлик мойлари, дон, гўшт ва сут маҳсулотларида мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг