Аёлларга ёқмайдиган янгилик

HUAWEI смартфонлар учун Fаce IDнинг ишончли муқобилини патентлади. HUAWEI компаниясининг янги патенти мобил қурилмалардан фойдаланиш учун юзни сканерлашнинг илғор технологиясига бағишланган.
Энди смартфон ўз эгасини танибгина қолмай, балки унинг асл мақсадини ҳам аниқлай олади. Масалан, киши смартфонни қулфдан чиқаришни хоҳлайдими ёки экранга шунчаки қараяптими. Яъни, сиз ҳақиқатан ҳам уни ишлатишни истасангизгина, қурилма блокдан чиқади.
Янги технологиянинг ҳаракат механизми қулфни очишга уриниш пайтида олд камера ёрдамида фойдаланувчи ҳолатини таҳлил қилишдан иборат.
Айни пайтда махсус алгоритм эгасининг нигоҳи йўналишини аниқлайди, сўнгра тасвирни ушбу функцияни дастлабки фаоллаштиришда олинган маълумотлар билан солиштиради.
Патент тавсифига кўра, фойдаланувчининг юзини таниб олиш сканер учун етарли бўлмайди. У одамнинг нигоҳи ёки кўз ҳаракати йўналишига қараб смартфонни қулфдан чиқариш ниятини ҳам баҳолайди.
Қайд этилишича, бундай интеграциялашган ёндашув смартфон эгасининг юзига шунчаки яқинлаштириш орқали бегона одамга ундан фойдаланишга имкон бермайди.
Яъни, гарчи турмуш ўртоғингиз ёнингизда бўлса ҳам, унинг телефонини олиб юзига яқинлаштиришингиз билан смартфон қулфдан чиқиб қолмайди. (Аёлларга ҳам осон эмас...)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter