Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Twitter логотипини сотди

Twitter логотипини сотди

Фото: Arabnews.com

Сан-Францискода жойлашган Twitter офисининг бир қанча буюмлари кимошди савдосида сотилди. Улар қаторида кўк қушча рамзидан қилинган катта логотип ҳам бўлиб, 100 минг долларга кетди.

Кимошди савдоси Heritage Global Partners аукцион уйи томонидан ўтказилди. Буюмларини сотишдан мақсад бош офис ижараси учун етарли маблағ топиш экан. Ўтган ой компания 135 минг доллар ижара ҳақини тўламагани учун судга берилганди.

Лекин бу гапга ишонмаётганлар ҳам бор. Чунки бир-иккита компьютер, телевизор, стол-стул ва логотипдан оламшумул миқдорда пул топиб бўлмайди. Бу Илон Маскнинг навбатдаги антиқа пиари бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг