Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Twitterни қабрга қўйган 2023 йил ҳам ўз ниҳоясига етмоқда...

Twitterни қабрга қўйган 2023 йил ҳам ўз ниҳоясига етмоқда...

Фото: Yandex

2023 йил технология олами учун нотинч йил бўлди. Бир пайтлар гуллаб-яшнаган хизматлар ва маҳсулотларнинг бари касодга учради.

Жумладан, Twitterнинг янги раҳбари Илон Маск ижтимоий медиа гигантини нафақат "Х" деб ребрендинг қилди, балки ундаги қушларнинг рамзий логотипини ҳам йўқ қилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Пандемия даврида вақтинчалик трендга чиққан клуб клонлари ҳам бевақт якун топди. Шу билан бирга, Netflix ҳам 25 йилдан сўнг ўзининг DVD бизнеси билан хайрлашди.

Бундан ташқари, қурбонлар орасида Amazon Smile, NFTs, Windowsдаги Netflix ва бошқалар бор.

Технологиялар қабристони кенгайиб бораётган бу замонда бизни яна нималар кутаётганлигини вақт кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг