Realme дунёдаги биринчи SLED телевизорни жуда арзон нархда тақдим этди
Хитойнинг Realme бренди экран ўлчамлари 43, 50 ва 55 дюйм бўлган арзон телевизорлар сериясини тақдим этди.
Энг қизиғи, у дунёдаги биринчи SLED телевизор сифатида танилган 55 дюймли Smart SLED 4К телевизорларни ҳам жуда арзон баҳоламоқда.
Унинг ўзига хослиги шундаки, орқа ёруғлик сифатида икки хил классик оқ ва кўк ранглар ўрнига, учта кўк, қизил ва яшил рангдаги диодлардан фойдаланади.
Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, бу рангларнинг бир хиллигини ва NTSC гамутини 108% қамраб олишини таъминлайди.
Бундан ташқари, мазкур модел 9,5 мм кенгликдаги юпқа рамкаларга ҳам эга бўлиб, одатда бундай рамкалар анча қимматроқ қурилмаларда учрайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter