Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машҳур автомобиль маркаси гигант кўнгилочар экранга эга бўлди

Машҳур автомобиль маркаси гигант кўнгилочар экранга эга бўлди

Фото: Habr.com

Mercedes-Benz компанияси замонавий функцияларга эга янги E-Class моделини тақдим этди. Унда селфи-камера таъминоти,  TikTok ва Zoom иловалари мавжуд гигант сенсор экран бўлади.

Superscreen архитектураси негизида кучли дастурий таъминот ётибди. Унда маълумотлар алмашиниши тез ва оператив янгиланишга эга. Шунга қарамай бошқарув дизайни ва белгиларини мураккаблаштирмасликка ҳаракат қилишган. У жуда оддий бўлиб, смартфонни эслатади.

Дисплей Dolby Atmos технологиясини қўллаб-қувватлайди. Унга селфи ва видеокамера ҳам ўрнатишмоқчи. Аммо ҳайдовчилар экранга чалғиб қолмасликлари учун хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Масалан, йўловчи экранини ҳайдовчига кўринмас ёки қоронғироқ қилиб қўйиш мумкин. Селфи-камера йўловчи экранига ҳайдовчининг кўзи неча бор тушганини ҳисоблаб боради.

Овозли бошқариш ҳам мумкин. Сунъий интеллект тизими "Салом, Мерседес" деганингиздан кейин фаоллашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг