Gucci ва МcDonald`s виртуал оламга кириб келмоқда(ВИДЕО)
Gucci учинчи авлодга йўналтирилган Gucci Vault лойиҳасини кенгайтириш мақсадида рақамли кўчмас мулк платформаси бўлган Тhe Sandbox метаверсеъдан жой сотиб олди.
Виртуал оламда Gucci нималар қилиши ҳозирча номаълум, лекин у ерда фойдаланувчилар замонавий рақамли мода буюмларини сотиб олишлари мумкин бўлади.
МcDonald`s ҳам метаоламга кириб келмоқда
Таниқли фастфуд бренди 4 февраль куни АҚШ патент ва савдо белгилари идорасига 10 та товар белгиси аризасини топширганлиги ҳақида адвокат Жош Гербен ўз Тwitter саҳифасида хабар берган.
"Сиз метаоламда юрибсиз ва қорнингиз очиб қолди. Бунинг учун метаоламдан чиқишингиз шарт бўлмайди. Шунчаки у ердаги МcDonald`s виртуал ресторанига борасиз ва таом учун буюртма берасиз. У бироздан сўнг уйингизга олиб келиб берилади" — дейди Жош.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter