Қулоқчин нархи - 549 доллар, ғилофи эса - 980 доллар...

"Gucci" фирмаси "AirPods Max" учун ғилоф тақдим этди. Қизиғи шундаки, ғилоф қулоқчиндан икки баробар қиммат туради. Қулоқчин 549 доллар бўлса, ғилофи 980 долларга баҳоланди.
"Ophidia" сумкачалари 2018 йили чиққанди, энди эса қулоқчинлар учун махсус тайёрланди. У машҳур "GG" рамзига ва елкага осадиган камарига эга.
Ушовидан тушови қиммат, деб шунга айтишса керак-да!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter