Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфонлар ҳам ухлайдими?

Смартфонлар ҳам ухлайдими?

Фото: Hi-tech.mail.ru

Японлар ишлаб чиқарган смартфон ғилофи кўринишидан сайёҳлар ухлайдиган қоп-тўшакни эслатади. У бир неча рангларда тақдим этилган бўлиб, нафақат смартфон, балки кўзойнакни ҳам сақласа бўлади.   

Аксессуар Nanga бренди томонидан тақдим этилди. Номи Mini Sleeping Bag Phone Case. Ҳажми 9,5 х 19 см. Яъни, етарлича катта бўлиб, унга iPhone 14 Pro Max аппарати ҳам сиғади. Ташқи кўриниши жиҳатидан бошқа ғилофлардан фарқланади.

Ғилоф альпинистлар учун айни муддао. Чунки у анча юмшоқ бўлиб, смартфонни зарбалардан ҳимоялай олади. Шунингдек, матоси сувга чидамли. Нархи 25 доллар. Савдоси яқинда компания сайти орқали бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг