Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганлик информатика ўқитувчиси ўқув хонасини ўз ҳисобидан жиҳозлади

Наманганлик информатика ўқитувчиси ўқув хонасини ўз ҳисобидан жиҳозлади

Фото: Наманган вилояти ММТБ

Учқўрғон туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси ўқув хонасини ўз ҳисобидан жиҳозлади, бу ҳақда Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

12 млн сўм маош олувчи информатика ўқитувчиси Дилшодбек Мухторов информатика ва робототехника хонасини ўз ҳисобидан жиҳозлашга қарор қилди: ўқувчиларнинг IT-соҳа бўйича билим олишларига янада қулай бўлиши учун 16 та парта, 40 та стул ва бошқа жиҳозлар келтирилди.

Қўшимча маълумот берилишича, унинг ўқувчиларидан бири танловда ғолиб чиқиб, ОТМга кириш учун грантни қўлга киритган. Қолаверса, ушбу мактабнинг 6-синф ўқувчилари “Robot-uz 2023” халқаро робототехника олимпиадасида совриндор бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг