Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келажак касби — SMM соҳасига қизиқувчилар учун мастер-класс ташкил этилди

Келажак касби — SMM соҳасига қизиқувчилар учун мастер-класс ташкил этилди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси ва “Najot Ta’lim” маркази билан ҳамкорликда “Рақамли дунёда SMM орқали даромадга чиқиш” мавзусида мастер-класс ташкил этилди.

Ушбу тадбир ёшларнинг IT соҳасидаги билимларини ошириш, келажак касбларига қизиқтириш ва рақамли дунёда даромадга чиқиш йўлларини ўргатиш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда “Najot Ta’lim” маркази мутахассислари — Шавкатжон Аҳтамов ва Мардон Мўминжон ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларга янги билимларни улашдилар.

Қатнашчиларга тармоқларда контент яратиш, обуначилар билан мулоқот қилиш ва уларни жалб қилиш ва ижтимоий медиа рекламалар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Шу билан бирга, SMM ҳозирги кунда қанчалик муҳимлиги, электрон тижорат учун афзалликлари тушунтирилди ҳамда йиғилганларга маркетинг соҳасига оид билимлар улашилди.

Мастер-класс сўнгида иштирокчилар ва спикерлар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг