Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Фрилансерлик фақат дастурчилар учун эмас! (видео)

Қаловини топсанг – қор ҳам ёнади, деганлари айни ҳақиқат. Агар уддалай олсангиз, ҳар қандай ишни ҳам ўзингиз учун ҳар тарафлама қулай қилиб олишингиз мумкин.

Бугунги кунда бизга ана шундай имкониятни тақдим этувчи фрилансерлик йўналишида фақат IТ мутахассисларигина ишлай оладилар, деб ўйласангиз адашасиз!

Айрим стреотипларни тарк эта олсак, фрилансерликни турли соҳаларда қўллашимиз мумкин.

Агар бу сизга ҳам қизиқ бўлса, бугун "Фрилансерлик келажак касби" мавзусида бўлиб ўтган форумдан лавҳани диққат билан томоша қилинг.

Рақамли технологиялар Вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси томонидан ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш ҳамда уларга қўшимча даромад манбааларини топишга кўмаклашиш мақсадида Тошкент Кимё халқаро университетида ташкил этилган форум давомида нафақат топ-рейтингга эга дастурчилар билан учрашув, балки Рақамли технологиялар вазирлиги ходимлари билан онлайн очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот давомида келиб тушган саволларга масъул мутахассислар томонидан тўғридан-тўғри онлайн равишда жавоб бериб борилди.

Форум якунида тажрибали фрилансерлар томонидан университет талабалари учун фрилансерлик платформаларидан қандай қилиб рўйхатдан ўтиш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг