Космосни ахборот технологиялари билан забт этиш мумкин

Хабарингиз бор, 1961 йил 12 апрелда космонавт Юрий Гагарин “Восток-1” космик кемасида дунёда биринчи марта Ер сайёраси атрофида орбитал парвозни амалга оширган. Ўшанда парвоз 108 дақиқа давом этганди. Инсон илк маротаба фазога учган мазкур воқеа шарафига ҳар йили 12 апрел “Халқаро авиация ва космонавтика куни” сифатида нишонланади.
Бугунги кунда ахборот технологиялари космик саноатда фаол қўлланилмоқда. Ҳозирги космонавтика фан ва техника ютуқларига асосланиб, долзарб муаммоларни ҳал қилишга ўтди.
Фазовий технологиялардан фойдаланиш алоқа тизимининг самарадорлигини сезиларли даражада оширди, Ер шарининг барча бурчакларини бир-бири билан боғлашга шароит яратди. Сунъий йўлдошларнинг учирилиши билан алоқа сифати тубдан яхшиланди. Бинобарин, космик алоқа тизимлари ҳар бир мамлакатнинг халқаро ахборот алмашинуви имкониятларини кенгайтиради.
Фазони тадқиқ этиш кун сайин янгича ихтироларга сабаб бўлмоқда. Масалан, бу борада робототехника имкониятлари, космосда қўл келувчи гаджетлар, парвозда инновацион ёндашув, коинот транспорти, у ерда инсон яшаши учун қулай шароитлар, янгича ракеталар парвози ҳақида олимлар доимий равишда бош қотирмоқдалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter