Илк бор коинотда меҳмонхона қуриляпти

Ҳа, бу Тошкент телеминорасидаги "Коинот" ресторани эмас, ҳақиқий фазовий меҳмонхона. Дунёдаги илк космик меҳмонхона 2025 йилда қурилиши режалаштирилмоқда. "Orbital Assembly" корпорацияси 2 та орбитал станция қуришни режалаштирган, у туристларга мўлжалланади.
Меҳмонхоналардан бири 28, иккинчиси эса 400 нафар меҳмонни бағрига сиғдира олади. Улар навбат билан 2025 ва 2027 йилларда очилиши кутилмоқда.
Меҳмонхоналардан хоҳишга кўра дам олиш ёки ишлаш учун фойдаланиш мумкин. Компания томонидан орбитага саёҳат экотуризмнинг ўзига хос тури сифатида кенгайтирилмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter