Илон Маскдан иш таклифи

Neuralink компанияси раҳбари Илон Маск АҚШнинг йирик нейрохирургия маркази билан музокаралар ўтказмоқда. Унга нейрочипни одамларда синаб кўриш билан шуғулланувчи мутахассислар керак.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан бери изланишлар олиб борилаётган мия имплантатлари фалаж, кўр ёки бошқа имконияти чекланган инсонлар билан компьютер орқали маълумот алмашишни таъминлайди.
Каламуш, чўчқа ва маймунда синаб кўрилган чипни энди юрак ютиб одамларга ўрнатиш керак. Лекин у ўтган йили ҳукумат томонидан рад этилганди.
Ҳозирда Neuralink хатолар устида ишлаш, лойиҳани такомиллаштириш билан банд. Ишга нейрохирургия соҳаси мутахассисларини жалб этмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter