Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” тадбирлари бўлиб ўтмоқда

“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Ушбу ташаббус доирасида бугун, 10 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигида аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазир маслаҳатчиси К. Собирова, юрист, гендер масалалари бўйича эксперт К. Алиева, кўп йиллик тажрибага эга болалар ва оила психологи С. Камолова, шунингдек, вазирлик ва соҳа корхоналарида ишлаб келаётган хотин-қизлар иштирок этди. 

Тадбирда спикерлар жабрланганларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, зўравонликнинг аёллар ва болаларга таъсири, шунингдек зўравонликнинг олдини олишда таълим ва технологияларнинг аҳамияти масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, жабрланувчиларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, зўравонликнинг олдини олишдаги устивор масалалар ҳақида гапирилди.

“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаолият кампанияси – бу шунчаки ахборот ташаббуси эмас, балки хавфсиз ва адолатли жамият қуриш йўлидаги ҳақиқий қадамдир. Ҳар бир аёл ўзини ҳимояланган ва уишончли ҳис қиладиган дунёни яратиш –бизнинг мақсадимиз. Бунда технология ва таълим бу мақсадга етишишда асосий восита бўлишига ишонамиз”, – деди Рақамли технологиялар вазирининг маслаҳатчиси Камола Собирова.

Тадбирда технологияларни гендер тенгликка эришишда самарали восита сифатида кўрилаётгани ва бундай ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаш давом эттирилиши, жамиятнинг барча қатламларининг бирлашуви эса зўравонликдан холи келажакни барпо этишда муҳим омил сифатида кўрилиши таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг