Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентлик "соҳибжамол йигит" қўлга тушди

Тошкентлик

Фото: t.me/cyber_102

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 33 ёшли (эркак) П.О. Telegram орқали номаълум аккаунт эгаси томонидан унинг пуллари талон-торож қилинганлигини маълум қилди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи ўзини соҳибжамол аёл сифатида таништирган шахс аслида 29 ёшли (эркак) А.Ж. бўлиб чиқди.

У ўзининг Telegram каналида П.О. билан аёл сифатида танишиб, унга пул эвазига интим хизмат таклиф қилган. Олдиндан унинг 500.000 сўм пулини ўзининг банк картасига ўтказдириб олган, сўнг унинг қўнғироқларига жавоб бермасдан, "қора рўйхат"га киргизиб қўйган.

Жиноят содир этган А.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисм “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Қонунга мувофиқ, А.Ж. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг