Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда божхона ходимлари қўлга олинди: улар чет элдан келган йўловчиларга бошқа инсонларнинг телефон IMEI кодларини рўйхатдан ўтказдилар

Тожикистонда божхона ходимлари қўлга олинди: улар чет элдан келган йўловчиларга бошқа инсонларнинг телефон IMEI кодларини рўйхатдан ўтказдилар

Тожикистонда аэропортларда мобил телефон ва планшетларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишга масъул бўлган бир неча божхона ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда “Озодлик” радиосининг тожик хизмати хабар берди. Божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Азим Турсунзоданинг айтишича, ҳибсга олинганлар чет элдан келган йўловчиларга алоқаси бўлмаган одамларнинг телефонларини рўйхатдан ўтказган. Унинг сўзларига кўра, айрим божхоначилар “номақбул фаолият билан шуғулланган” ва уларнинг иши бўйича тергов давом этмоқда.

2024 йил июл ойи охирида расмийлар телефон ва планшетларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган ва имтиёзли тартибини бекор қилди, унга кўра тожикистонликлар божхона тўловлари ва солиқларсиз шахсий фойдаланиш учун икки минг долларгача бўлган иккита қурилмани мамлакатга олиб киришлари мумкин эди. Эгаси божхона пунктида Т-6 декларация шаклини тўлдириши мумкин эди, шундан сўнг IMEI коди маълумотлар базасига автоматик равишда қўшилди.

"Энди амалдаги қонунчиликда мобил қурилмаларни имтиёзли тарзда импорт қилишдан чиқариб ташланади. Қайси қурилма импорт қилинмасин, сиз божхона расмийлаштирувидан ўтишингиз керак", деди Азим Турсунзода.

 

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг