Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сохта дизайнер бир миллион сўмга эга чиқди

Сохта дизайнер бир миллион сўмга эга чиқди

Фото: t.me/cyber_102

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 32 ёшли Т.А.нинг банк картасидан бир миллион сўм номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилди. Шундан сўнг у ИИОга мурожаат қилди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Н.О. содир этганлиги аниқланди.

Н.О. “Телеграм” орқали Т.А.га ўзини дизайнер сифатида таништириб, унга дизайнерлик хизматини кўрсатишни ваъда қилган. Олдиндан ўзининг пластик картасига пул ўтказдириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг